Ҳосилдорликни режалаштириш, қайси экин турларини қандай ерга жойлаштиришни билиш зарурияти эса мавжуд қишлоқ ерлари турларининг унумдорлиги, халқ хўжалигини режали ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва ихтисослаштириш, ерларни мелиорациялаштириш билан боғланган чора тадбирларни ўтказиш каби қатор масалалар, умуман тупроқ қопламидан самарали фойдаланиш, унинг ҳолати ва сифати ҳақидаги маълумотлар зарурлигини тақоза этади.