Мавзуни ўрганишдан мақсад: талабаларга маънавий баркамол инсон, комил инсон тарбиясида одоб-ахлоқ қоидаларини тушунтириш ва уларга риоя қилишларининг зарурлигини уқтириш, шунингдек, шахс маънавияти белгилари, маънавий фазилатлар, уни ривожлантириш омиллари, воситаларини, ёшлар маънавиятини шакллантиришда миллий қадриятларнинг ўрнини ёритиш.