Маьрузани мақсади: Оториноларингология фанини таснифи, мазмуни, бошқа тиббиёт фанлари орасида тутган ўрнини талабаларга тушунтириш. Ташки ва ички мухит омилларини ЛОР аьзоларига таьсири. Оториноларингология фанини Узбекистонда ривожланиш тарихи, ютуқлари ва хозирги даврдаги вазифалари билан таништириш. Маьрузани тарбиявий ахамияти – оториноларингология фанига улкан хисса қўшган олимларни хаёти ва қилган илмий ишлар билан талабаларни таништириб, уларга фанга ва ўтмишнинг буюк меросига қизиқиш уйғотиш. Талабаларни эшитиш ва вестибуляр анализаторларининг клиник анатомияси, физиологияси ва текшириш услублари билан таништиришдир. Ушбу маърузанинг тарбиявий ахамия¬ти шундан иборатки, эшитиш фаолияти ва мувозанатни бошкариш ин-сонни хаётида мухим ўрин эгаллаши, инсонни ташки мухит билан бог¬ловчи анализаторлар ўртасида энг асосий ўринни эгаллашидадир. Шу¬ни хисобга олган холда, ушбу маърузада анализаторнинг клиник структураси билан талабаларни таништириш максад килиб куйилди.