Боқиш учун импорт қилинаѐтган тут ипак қурти уруғлари асосан дурагай зотларига мансуб, бу эса тут ипак қуртларини импорт қилишни ҳар йили амалга ошириш лозимлигини кўрсатади. Бу ўринда четдан тоза ипак қурти зотларини олиб келиб республикамизда тут ипак қурти уруғини тайѐрлаш масаласини ҳал этишни тақозо қилади.