Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини амалга оширишда маълум бир даражадаги молиявий фаолиятни амалга оширадилар. Ушбу соҳа фаолият турларини тўғри ташкил этиш, корхоналарнинг маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг сотилиши ҳисоби, молиявий натижалар таҳлили ҳамда уларнинг фойдалилигини ошириш йўллари бугунги кунда энг долзарб масалалардан бири сифатида кўзга ташланади.
Жаҳонда юз бериб турган молиявий-иқтисодий инқироз шароитида ҳар бир корхона ўзининг молиявий фаолиятини тўғри ташкил этиши, тадбиркорлик фаолияти ривожлантиришида олиб борилаётган ислоҳотларнинг изчил амалга оширилаётгани, ушбу глобал инқироздан чиқиш омили сифатида қарашимиз мумкин.