Республикамиз ҳукумати аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш учун халқ хўжалигининг барча соҳаларида, айниқса қишлоқ хўжалигида, катта ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон аҳолисининг ватанларга бўлган талаби асосан мева ва сабзавотлар билан қондирилади. Озиқ-овқат учун ишлатиладиган мева ва сабзавотлар ер шарининг барча манбаларида етиштирилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмол қилиш бошлангандан буён уни сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланиб келинган. Етиштирилган маҳсулотни нес-нобуд қилмасдан ҳамда унинг сифатини пасайтирмасдан сақлаш, ундан унумли фойдаланиш қадимдан инсон эҳтиёжларидан бири бўлган. Кўчманчи халқлар ҳам йиғилган мева ва уруғларни сақлаш учун махсус ертўлалар қуришган.