Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида корхоналарни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, модернизация қилишни ўтказиш, замонавий ихчам технологияларни кенг жорий қилиш кўзда тутилмоқда. Ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш соҳа бўйича қабул қилинган дастурларини ишлатилишининг тезлаштирилиши масаласи қўйилмоқда. Жамиятимиз олдида турган муҳим масалалардан бири мамлакатни босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини
таъминлаш ҳисобланади.