Нефт ва газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, ҳозирги даражани ушлаб туриш янги конларни излаб, шунингдек ҳозирги кунда ишлаб турган конларимиз захираларидан тўлароқ фойдаланишдан иборатдир. Ҳудудимизда нефт, газ қазиб чиқаришда конларни табиий тарзда ва қатлам босимини сақлаш билан излаш яхши ўзлаштирилган. Конларни бу ҳолда ишлашда нефт маҳсулотларини қазиб чиқаришни янада ошириш учун конларни ишламоқ янги усулларни ишлаб чиқаришга тадбир қилиш ҳозирги замон талабидир. Ҳозирги кунда бу масалани ечиш учун Республикамиздаги мавжуд ички ресурслардан оқилона фойдаланиш янги техника-технологияларни барпо қилиш ҳамда илмий техник йўналишларни ривожлантириб, янги самарали, сифатлиларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш мақсадга мувофиқдир. Республикамизда ҳозирги кунда қазилаётган ва фойдаланилаётган қудуқлар, улардан олинаётган нефт ва газ махсулотлари мамлакатимизнинг асосий стратегик сиёсатини амалга оширишга, мустақиллигимизнинг мустахкамлашга ёрдам беради.