Жисмоний тарбия назариясида амал килинадиган «жисмоний тарбиянинг меҳнат ва ҳарбий амалиёт билан боғлиқлиги», «жисмоний тарбиянинг соғломлаштиришга йўналтирилганлиги», "шахсни ҳар томонлама ривожлантириш» принципларидан ташқари таълим жараёнининг услубий принциплари ҳам мавжуд.Тарбия жараёнидаги барча тамоиллар жисмоний тарбия учун қўлланилиши мумкин, лекин инсон тарбиясининг бу йўналишининг хусусийлиги ўкитишнинг принципларига алохида мазмун ва талаблар қўяди. Инсон фаолиятининг биологик, физиологик, биохимик, биомеханик конуниятлари эса фикримизнинг далилидир