Ер шари аҳолиси сони тобора ортиб бораётган, глобал иқлим ўзгаришлари туфайли ҳарорат кўтарилиб, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кўпайиб, баъзи жойларда эса кучли қурғоқчиликлар кузатилаётган ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш тобора қийинлашиб бормоқда. Бу келгусида аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш масаласи янада мураккаб бўлишидан далолат беради. Бу масалани ечишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг энг устувор йўналишлардан бири деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришда интенсив агротехналогияларни қўллаб, бу соҳани модернизация қилишдан ибаротдир.