Немис тилида боғловчилар предлоглар каби ўзгармайдиган сўз туркуми бўлиб, улар мустақил гап бўлаги вазифасида келмайди. Бу туркумга кирувчи сўзлар гап бўлаклари ва қўшма гап ичидаги содда гапларни ўзаро бир-бири билан боғлаш учун хизмат қилади. Натижада улар гапларнинг юзага келишида муҳим роль ўйнайди