Тадқиқот ишининг асосий мақсади иқтисодиётни эркинлашуви шароитида бюджет сохасидаги хуқуқбузарликларни аниқлаш, тўғри квалификация қилиш, ушбу хуқуқбузарликларни хорижий хуқуқбузарликлар билан таққослаш ҳамда бюджет сохасидаги хуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларга чек қўйиш шунингдек, бюджет хуқуқбузарликларини аниқлаш ва олдини олишнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсияларни тақдим этишдан иборат. Тадқиқот ишининг мақсадига эришиш учунбюджет қонунчилигини бузилишнинг мохияти ва назарий-хуқуқий асосларини ўрганиш, бюджет сохасидаги хуқуқбузарликнинг хориж амалиётини ўрганиш Муҳим ахамият касб этади.