Тадқиқотнинг мақсадини мамлакатимизда пул муомаласини жорий этиш ва уни молиявий-ҳуқуқий таъминлашнинг қонунчилик базасини такомиллаш, шунингдек, ушбу йўналишда иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш билан боғлиқ қонун ҳужжатларини назарий ҳамда амалий жиҳатдан такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш, шу билан бирга, мазкур соҳадаги миллий қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар билдириш ташкил этади.