Тирик ҳужайра цитоплазмасидаги метаболитлар сони кўп, лекин уларнинг бирламчи мессенжер сигнал молекулалар сифатидаги роли ҳозирги пайтгача яхши ўрганилмаган. Булардан бири – глутатион молекуласи ҳисобланади. Глутатион (GSH) – трипептид (гамма-глутамилцистеилглицин) тузилишига эга бўлиб, барча тирик ҳужайраларда учрайдиган эркин тиол ва қуйи молекуляр антиоксидант ҳисобланади. У бир қанча биологик жараёнларда иштирок этиб, ксенобиотикларни қайтарилишини таъминлайди, гидропероксидазани бартараф этади ва цитозол оқсилларидаги сульфигидрил группаларнинг қайтарилган ҳолатини сақлаб туришда иштирок этади .