Ушбу маърузалар матни Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги ўқув юртларининг 5140200 – бакалаврят йўналиши талабаларига мўлжалланган. Ўқув қўлланма ўз мазмунига кўра саккиз бўлимдан ташкил топган бўлиб, бу бўлимлар ўз ичига Атмосфера тўғрисида умумий маълумотлар, Атмосферада босим тақсимоти, Атмосфера термодинамикаси асослари, Ер сирти ва атмосферанинг иссиқлик ҳолати, Атмосферанинг сув режими, Атмосфера динамикаси асослари номли парагрифлари бўйича мавзулаштирилиб баён этиб берилган. Маъруза матнидан умумий ўрта таълим мактабларининг физика ўқитувчилари, университет ва педагогика институтларининг физика йўналишларида таҳсил олаётган юқори босқич талабалари, шу йўналишдаги магистрантлар ҳам фойдаланишлари мумкин.