БМИ ва МД ларнинг электрон каталог ва тўлиқ матнли базасини яратиш талаба, магистр ва илмий тадқиқот фаолияти олиб борувчилар учун жуда кучли иш қуроли бўлиб, унинг ѐрдамида фақатгина керакли ҳужжатларни кўриш эмас, балки қидирув жараѐнини самарасини ошириб,шу билан бир қаторда илмий иш қилувчилар учун асосий манба бўлиши мумкин.Аммо автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизимларида БМИ ва МД ларни маълумотлар базасини университет корпоратив тармоғида фойдаланиш усуллари ишлаб чиқилмаган. БМИ ва МД ларни маълумотлар базасини бўйича қидирувни йўлга қўйишда корпоратив тармоқда яратиш усуллари муҳимдир. Шу туфайли ҳам танланган мавзу долзарб масалалар сирасига киради.