"Республикада кўчмас мулкни бахолаш хизматларига бўлган талаб бозор иқтисодиётига ўтишнинг дастлабки кунлариданок пайдо бўлди. Давлат кўчмас мулкини хусусийлаштиришнинг
кенгайиши, корхоналар устав сармоясига киритиладиган кўчмас мулкнинг кўпайиши, кўчмас мулкни гарови остида кредитлашнинг ривожланиши ва биринчи навбатда мулкдорлар синфини шакллантириш ҳамда ривожлантиришга йўналтирилган кўчмас мулк билан бажариладиган бошқа
фуқаролик-хуқуқий операциялар бахолаш тузулмаларининг мажбурий тарзда иштироки билан амалга оширилади."