Ўзбек тилида биринчи марта нашр этилаётган ушбу дарслик Тошкент Давлат юридик институтида ўқитиладиган "Халқаро савдо ҳуқуқи" фани дастури асосида тайёрланган бўлиб, унда халқаро савдо ҳуқуқининг мазмуни очиб берилган, объектлари ва субъектлари кўрсатилган, халқаро савдо битимлари, халқаро олди-сотди воситачилиги, халқаро ҳисоб-китоблар, халқаро факторингЮ халқаро молиявий лизинг, товарларни халқаро ташиш, халқаро савдода франчайзинг, халқаро инвестициялар каби масалалар ёритилган, халқаро савдо муносабатларида юзага келадиган низолар ва уларни ҳал қилиш механизми очиб берилган.