Миллий истиқлол туфайли асрий орзу – армони ушалган ўзбек халқи ўзлигини англашга муяссар бўлди. Мустақиллик унга ўз тилини, ўз динини, миллий-маданий мероси-ю, қадриятларини қайта тиклаш, ривожлантириш ва бойитиш берди. Ўтмишини холисона баҳолаш, тарихини бўй-басти ила ўрганиш ва тўғри хулоса чиқариб, ўз келажигини белгилашдек бахтга мушарраф этди. Бу эса миллий маънавиятнинг шаклланиши ва равнақ топишида ижтимоий-сиѐсий омил бўлиб хизмат қилмоқда.