Ушбу дарсликда криминология фанининг предмети, методологияси, жиноятчиликнинг ижтимоий салбий холат сифатидаги моҳияти, жиноятчиларнинг ўзига хос жиҳатлари, жиноятларнинг олдини олиш жараёнида қўлланиладиган профилактик усуллар ҳамда воситалар хусусида фикр юритилган. Шу билан бирга, дарсликда ички ишлар органларининг профилактика фаолиятини амалга ошириш жараёнининг таҳлили, унинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари ва профилактик чора-тадбирларни жорий қилиш методлари хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.