Ушбу дарсликда жиноятларни квалификация қилиш тушунчаси, турлари, босқичлари ҳамда уларни квалификация қилишнинг умумий, хусусий ва ягона қоидалари, шунингдек алоҳида турдаги жиноятларни квалификация қилишнинг хусусиятлари таҳлил қилинади. Ҳуқуқшунос олимлар ва амалиётчи ходимлар, юридик олий таълим муассасаларининг катта илмий ходим-изланувчилари, талаба ва стажор-тадқиқотчи-изланувчилари, ИИВ Олий таълим муассасаларининг тингловчи ва курсантларига мўлжалланган.