2012 йил, 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сон қарорининг қабул қилиниши хорижий тилларни ўрганишга янада катта эътибор қаратилиши билан бирга чет тилларидан дарс берувчи ҳар бир ўқитувчига ўзига яраша маъсулият ва вазифаларни юклади. Мазкур “Hardware and Software” номли услубий қўлланма ҳам шу мақсаддаги ишларнинг давоми десак, бўлади. Ушбу услубий қўлланма Магистратура босқич, Компютер инжиниринг ва Дастурий инжиниринг факултети 1-курс талабаларига инглиз тилидан амалий машғулот ўтказиш ва мустақил ишлаш учун мўлжалланган бўлиб, у 20 та дарсдан иборат. Дарслар ўз ичига мутахассисликка оид матн, матнда ишлатилган лексикага доир машқларни ўз ичига олган.