Давлатимиз томонидан ҳозирги кунда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари олиб борилаётган бир вақтда жиноят қонунчилиги ҳам тобора такомиллашиб, ривожланиб бормоқаа. Жумладан, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексига кўплаб ўзгартиришлар киритиляпти. Шу муносабат билан ушбу дарслик тайёрланиб, у жиноят ҳуқуқининг умумий қоидалари; жиноят тушунчаси; жиноий жавобгарлик ва унинг асослари; жиноят таркиби ва унинг элементлари; жиноятда иштирокчиликтушунчаси, турлари ва шакллари; жиноятсодир қилиш босқичлари; қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар; жазо тизими ва турлари; жазо тайинлашнинг умумий асослари; жиноий жавобгарлик ва жазодан озод -қилиш турлари; судланганлик ва унинг оқибатлари; вояга етмаганларга жазо тайинлаш; тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари ва жиноят ҳуқуқининг бошқа институт-ларини ўз ичига олган.