Ҳозирги пайтда Республикамиз саноат корхоналари олдида турган асосий
вазифалар қуйидагилардан иборат: ускуналарни замонавийлаштириш, юқори сифатли,
чиройли кийимларни ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, тезда мосланувчи янги
оыким линияларини қўриш, тикувчилик тармоғини жадал ривожлантириш ҳисобига
ишлаб-чиқариш самарадорлигини оширишдир.
Бу вазифаларни муваффақиятли бажариш учун корхоналарни қайта қуриш, ишлаб
чиқаришни комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштириш, технологияни
такомиллаштириш талаб қилинади.