Ҳозирги пайтда, айниқса, Республикамиз бозор иқтисодиёти шароитида барча тикувчилик саноати корхоналарининг олдида турган энг долзарб
муаммолардан бири — аҳолини сифатли ҳамда бежирим кийим-кечаклар билан, уларнинг моддий ва маданий яшаш даражасини оширишни
таъминлашдан иборат. Тикувчилик саноати аҳолини сифатли кийимкечаклар билан таъминлаши учун ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, саноат
корхоналарини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, материалларнинг ассортиментларини кенгайтириш лозим.Кейинги вақтларда тикувчилик саноатининг хомашё базаси гуркираб ривожланмоқда.