Ўзбекистон халқ амалий санъатининг энг оммавий ва ҳамма ерда тарқалган
турларидан бири ҳар доим дўппи – адрасли қаттиқ ёки юмшоқ қалпоқча
бўлган эди. Дўппи ўзбек миллий кийимининг ажралмас қисми бўлиб, ўзбек
халқининг ҳаёти ва анъаналарига чуқур кириб борган. Дўппи (туркча тепа
сўзидан) нафақат ўзбеклар, балки бошқа Марказий Осиё халқларининг ҳам
миллий бош кийимидир. Дўппилар турларига қараб ажратилган: эркаклар,
аёллар, болалар учун, қарилар учун турлари. Кекса аёллар бу бош кийимни
киймайдилар. Болаларнинг дўппилари (кулоҳча, қалпоқча, дўппи, каллапўш)
матоларининг турли-туманлиги ва ранг-баранглиги билан, попук ва
шарчаларининг катталиги, кашталари, зарлари ва туморларининг кўплиги
билан фарқланади.