Диссертация ишининг мақсади Жиноят субъектив томонининг қилмишни квалификация қилишга таъсири билан боғлиқ масалаларини комплекс таҳлил қилиш, унинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, унга доир жиноят-ҳуқуқий нормаларни қўлланиш бўйича норматив-ҳуқуқий база, тергов ва суд амалиётини таҳлил қилиш, шунингдек бу соҳада жиноят қонунини такомиллаштириш истиқболларини белгилашдан иборат.