Ахборот-коммуникация технологиялари негизида ахборотлашган жамият барпо этиш Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланган. Республика телекоммуникация тармоқларида магистрал ҳамда зона ичи телекоммуникация тармоқларининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш, истеъмолчилар талаблари асосида тармоқни оптималлаштириш, хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда тармоқ бошқарувини янада такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда