Тақдимотда Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини шакллантиришнинг конституциявий ҳуқуқий асослари, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари лавозимларига номзодларни танлашда кўп фикрлилик, ошкоралик ва танлаб олишликни таъминлаш, .фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга қўйиладиган талаблар, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодлар кўрсатиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби, овоз бериш ва сайлов натижаларини эълон қилиш кабиларни ёритиб берган.