Ҳозирги вақтда енергиянинг асосий манбаларидан бири нефт ва газ
ҳисобланади. Улардан асосан турли суюқ ёқилғилар – бензин, керосен,
дизел ва қозонҳона (мазут) ёқилғиси олиш учун фойдаланилади.
Сҳунингдек, нефтдан маҳсус ва сурков мойлари ҳам ишлаб чиқарилади.
Қайта ишлаш жараёнлари орқали олинган маҳсулотлар пластмассалар,
синтетик каучук ва смола, сунъий тола ва ювиш воситалари, дори–дармонлар
ва шу каби бир қатор ҳалқ ҳўжалиги учун
зарур маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ҳомашё сифатида фойдаланилади.
Мамлакатимиз мустақилликка еришган йиллардан бошлаб ишлаб
чиқаришнинг асосий соҳаларидан ҳисобланган нефт ва газ саноатига катта
еътибор қаратилди. Бу борада Президентимиз И.А.Каримовнинг 1992 йилдаги
нефт ва газ соҳасини ривожлантириш тўғрисидаги қарор ва фармонлари
соҳада қилиниши керак бўлган ишлар кўлами аниқлаб олинди.