Тадқиқот мақсади сайёҳлар шаҳри Хива боғ-саройлари архитектурасини илмий ва натурал ўрганиш асосида улардан замонавий туризм мақсадларида фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. Мазкур айтиб ўтилган мақсадларга эришиш учун Хива шаҳри Ичан ва Дичан қалъа қадимий ва замонавий архитектураси шаҳарсозлик нуқтаи-назардан ўрганилиб, таҳлил қилинади ва меъморий мутаносиблиги аниқланади. Саройларнинг шаҳардан ташқарида эканлигини эътиборга олган ҳолда улардан фойдаланиш учун шаҳар корхоналари, маҳаллалар яқинлиги, корхоналар функцияси ўрганилади.