Асар қаҳрамони 18 ёшлардаги, севиб қолган қиз. Бироқ унинг муҳаббати шундай ҳолатдаки, бу севгига умид боғлаш бефойда. Чунки севган кишиси қизни умуман танимайди ва айни пайтда қаергадир жўнаб кетган. Қиз дил изҳори қилиш учун унинг қайтишини кутади. Айнан ўша инсонни севиши бежиз бўлмаганига астойдил ишонади.