Физик-кимёвий тадқиқотлаш натижаларида, яъни рентгенфазали ва дифференциал-термик таҳлиллар асосида домна ва электротермофосфор тошқолли, содасульфат аралашмали ҳамда кенгаювчи қўшимчалар таркибида тошқолишқорли боғловчининг янги тузилмаларида паст асосли калций гидросиликати – тоберморит, калций ва калций гидросулфоалюминатлар мавжудлиги аниқланди. Тошқолишқорли боғловчилар таркибидаги калций гидросулфоалюминат қотиш жараёнида кенгайиш хусусиятига эга. Лекин кенгайиш кўрсаткичлари тошқолнинг тури ва миқдорига, ишқорли компонентга, кенгаювчи қўшимчанинг миқдорига ва қотиш муҳитига боғлиқ.