Марказий Осиё регионининг қоқ марказида географик жиҳатдан қулай жойда жойлашган Ўзбекистон асрлар оша Шарқ билан Ғарб ўртасида ўзига хос кўприк ҳисобланган. Ҳали қадим замонларда турли мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдо ва маданий алоқаларга сабаб бўлган Улуғ Ипак Йўлининг бу ердан ўтиши катта аҳамиятга моликдир. Албатта, қадимги йўллар фақат карвон учун мўллажалланган бўлиб, қатнаш жуда мушкул ва хавфли эди.