Олиий ўқув юртлари вазифасига талабаларнинг мустақил ишлаш ва ўрганиш, ҳамда мустаҳкам билим олиш юклатилган. Тажрибали ўқитувчилар раҳбарлигида ўрганиш жараёни ёш мутахассис кадрларни умум таълим ва умум техник билимлар ҳамда махсус билимлар билан қуроллантириш жараёни қўшилиб кетади. Бу жараён асосан олий техник ўқув юртларига таалуқлидир. Бунда битирув диплом ишини бажариш ёш мутахассис кадр учун этап бўлиб, ҳамма олинган билимларини комплекс лойиҳалаштиришга ҳамда ўқув юртида ўқиш мобайнида ўзлаштирилган илмий жиҳатдан анализ қилинган ҳолда қўлланилиши лозим. Бу асосан саноат ва фуқоро қурилишининг мухандис-йўл қурувчи мутахассислигига тегишлидир