Асоси сув бўлган акварель ва гуашда ишлаш техникаси умумийлиги ва фарқли жиҳатлари таснифланиб, уларнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланган. Жумладан, танишув машқлари, рангтасвирда уй вазифаларини бажариш, декоратив натюрморт ва портрет ишлаш, изоҳли луғат каби бандлардан иборат бўлиб, иловаларда талабаларга амалий курс ишлари, мустақил иш мавзулари рўйхати ҳамда мустақил ишларни бажариш учун топшириқлар намуналаридан мисоллар келтирилган.