Нефт ва газ саноатида эришилган муваффақиятлар ҳамда ютуқлар мустақил мамлакатимизнинг иқтисодиёти ва маданиятини ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш учун асос бўлади. Ўз навбатида нефт махсулотларидан полиэтилен ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни автоматлаштириш ишлаб чиқариш самарадорлигини мутассил ошириш, махсулот сифатини юқори даражага кўтариш, харажатларни камайтириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва ишлаб чиқаришда хавфсизлик техникасини таъминлаш учун хизмат қиладиган асосий омил ҳисобланади.