Онг — ҳақиқий борликни, воқеликни мияда акс эттиришнинг юқори даражаси бўлиб, у шахснинг теварак-атрофдаги нарсаларни, ҳозирги ва утмиш даврини яхши билиши, карорлар қабул қилиш ва вазиятга караб ўз хатти-ҳаракатини бошқариш кобилияти билан намоён бўлади. Онг — бош миянинг жуда ҳам мураккаб бирлаштирувчи фаолияти бўлиб, ўз вақтида, жойида, атрофдаги шахсларда ҳамда ўзининг шахсида мўлжалини олиш ва фаол фаолиятига тайёр туриш демакдир. Онг — жамият меҳнат фаолияти натижасида пайдо бўлган ҳақиқий мавжуд воқеликни инсон миясида акс этилишининг олий туридир.