Динамик объектлар ва системаларни идентификациялаш ҳозирги вақтда замонавий автоматик бошқариш назариясининг жадал ишланаётган қисмларидан бири ҳисобланади [3,4]. Бу йўналишда эришилган, маълум натижалар замонавий идентификациялаш назариясининг ядросини ташкил қилади. Бироқ, идентификациялаш усуллари кўплаб тадбиқ этилганига қарамай, мураккаб реал динамик объектлар ва системаларни баён этишда бу усуллардан самарали фойдаланиш муаммоси сақланиб турибди. Бу идентифкациялаш муаммосининг ўзига хос хусусияти – тескари масалалар классига тааллуқлиги билан боғлиқ.