Ишлаб чиқариш жараёнларидаги объектларни бошқарув объекти сифатида қараб, унинг иш фаолиятини яхшишлаш, энергияни тежаш, ички ва ташқи ғалаёнли таъсирларни камайтириш, объектнинг математик моделини такомиллаштириш, бошқариш системасини оптималлаштириш каби масалаларга тўхталиб ўтиш лозимдир.
Табиатнинг ҳодисаларини ўрганиш учун инсоният аввалги замондан бошлаб катта куч сарфлаганлар. Биринчи навбатда тасаввур этиш ва англаш ҳар доим кузатишлар натижасига асосланган. Улар моделнинг асоси ҳисобланиб, абстракт фикр амалга оширилади.