Эндометриоз касаллиги ўз асоратлари ва учраш кўрсаткичи билан хақли равишда гинекология амалиётидаги актуал муаммолардан бири ҳисобланади. Бир қатор муаллифларнинг маълумот беришларича, у жами гинекологик касалликларнинг 1-3,2% ини ташкил этади [Адамян Л.В. ва муаллиф., 2009; Безнощенко Г.Б., 2009]. Аммо кейинги йилларда диагностиканинг яхшиланиши билан гинекологик касалликлар структурасида эндометриознинг улуши тобора ошиб бормоқда [Кузмичев Л.Н. ва муаллиф., 2010; Сметнин В.П. ва муаллиф., 2008].