Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги вақтда жаҳоннинг етакчи давлатлари тараққиёти учун саноат ривожланишидан кейинги босқич хос бўлиб, бу босқичда иқтисодий ўсиш омилларининг роли ва ўрни ўзгармоқда. Анъанавий ҳисоблаб келинган уч: меҳнат, ер, капитал омилларига фан-техника таррақиёти омили ҳам қўшилди, ахборот ва билимлар эса энг муҳим ресурсларга айланди. Инновацион иқтисодиёт бевосита ана шу асосда шаклланиб, ушбу иқтисодиётда инсон ва унинг салоҳияти ҳал қилувчи роль ўйнамоқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳам ўзининг барқарор ижтимоий -иқтисодий ривожланишида юқори ўсиш сурьатларини таьминламоқда. Пировардида макроиқтисодий барқарорлик асосида юрт тинчлиги, ватан равнақи ва халқ фаровонлиги таьминланмоқда