Республикамиздаги сув омборлар қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни 90 фоизни, электроэнергия ишшлаб чиқаришни 20 фоизни сув билан таъминлайди, умуман олганда иқтисодиёт бошқа соҳаларининг турғунлиги, асосий ўша туманларда яшовчи 50 фоизни ахолининг хавфсизлиги ушбу сув омборлар холати билан боғлиқдир. Шу сабабли сув омборлари заҳирасидаги сувни тежаб, самарали ишлатиш лозим. Айниқса, бизнинг минтақамизда, яъни ғалла ва пахта экиладиган майдонларда суғориш ишлари деярли йил давомида олиб борилади. Бунинг учун сув омборидан берилаётган сув устидан қаттиқ назорат қилиш керак. Шу мақсадда яна бир асосий вазифалардан бири бу сув омбориларининг мавжуд фойдали ҳажмини асраган ҳолда уларни эксплутация қилиш тадбирларини такидлаш жойиздир. Чунки сув омборларининг фойдали ҳажмини камаймаслигини таъминлаш бу сув омбори орқали сувга бўлган талабни қондиришнинг асосий гарови ҳисобланади.