Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат сифатида шаклланиб, ривожланиш сари йўл оларкан, унинг истиқболини сиёсий, иқтисодий, маънавий, маданий ва бошқа жиҳатлардан мустахкамлашни тақозо этадиган чора-тадбирларни қуриш талаб қилинганди. Булар Ўзбекистон тарихига Президентимиз И.А.Каримов томонидан асослаб берилган ва у бошчилигида қабул қилинган беш тамойил асосида амалга оширилмокда. Ўтган вақтлар мобайнида Ўзбекистон дунё мамлакатлари ўртасида ўз мавқеига ва салоҳиятига эга бўлди. Иктисодий жихатдан ривожланди, махсулот ишлаб чиқариш ошди, ҳамкорликдаги корхоналар кўпайди.