Мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорлик, фуқароларнинг турмушидаги фаровонлик ва иқтисодиётдаги рақобатбардошлиликни ривожига катта таъсир этувчи омиллар қаторида ёқилғи- энергетика комплекси аҳволи асосий ўринни эгаллаши кўп мамлакатларда ойдин кузатилмоқда. Республикамиз саноатнинг кескин суръатларда ривожланиши ва нефт маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ортиб бораётган бир даврда Республика истеъмолчилари эҳтиёжини кенг ассортиментда ва етарли миқдорларда, сифатли нефт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида янги нефт ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишлари самарадорлигини ошириш, углерод хом ашёсининг қидириб топиладиган заҳира ҳажмларини кўпайтириш нефт ва газ тармоғида амалий кўрилаётган тадбирлардир.