Мавзунинг асосланиши ва унинг долзарблиги. Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти муносабатларини шаклланиб ва ривожланиб бориши шароитида, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларда давлат билан жамият аъзолари ўртасида янгидан-янги муносабатларни шаклланиши содир бўлиб, пировард натижада аҳолининг моддий-фаровонлиги ва мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини янада ривожланиши учун замин тайёрланади. Айниқса, ҳозирги шароитда маҳсулот ва хизматлар сифатига бўлган талаб ва бунда рақобат муносабатларининг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги жуда ҳам муҳим бўлиб, бу жараёнга кейинги йилларда Ўзбекистонда ҳам катта эътибор берилмоқда. Чунки мамлакат иқтисодиётида содир бўлаётган ижобий ўзгаришларда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиб бориши ва мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ортиб бориши ҳал қилувчи аҳамиятга эга.