Мавзунинг асосланиши ва унинг долзарблиги. Қишлоқ хўжалигида
ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотлар аҳолини сифатли озиқ-овқат
маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва бу соҳадаги таъминотни
тубдан яхшилаб, жаҳон андозаларига тенглаштириш энг долзарб
масалалардан бири ҳисобланади.
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида ислоҳатларни тубдан
ўзгартириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва уларни ўз
вақтида қайта ишлаш мақсадида бир қатор қонунлар ва фармойишлар
қабул қилинмоқда.