Ўзбекистон иқтисодиётининг барча соҳаларида бозор иқтисоди халқ хўжалигини ривожлантириш иқтисодий ислоҳатларни амалга оширишда сезиларли даражада ижобий натижаларга эришилмоқда. Айниқса қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун кимё саноатини яъни минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни жадал суръатлар билан олиб бориш натижасида эришиш мумкин. Бунинг учун маҳаллий хом ашёлардан унумли фойдаланиш. Арзон ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳозирги куннинг долзарб мавзуларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда барқарор ва самарали фаолият кўрсатувчи кимёвий ишлаб чиқариш тизимини ташкил этиш республика мустақил иқтиcодий сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолди, нега деганда республика иқтисодий ўсиш барқарорлиги, молиявий мустаҳкамлиги унинг самарали фаолиятига бевосита боғлиқдир.