Диссертация тадқиқотидан кўзланган мақсад жиноят процессида исботлаш субъекти сифатида прокурор фаолиятининг мазмунини ташкил этадиган асосий масалаларни ўрганиш, шунингдек, мазкур процессдаги муаммоларни аниқлаш ва исботлаш жараёнида прокурор иштирокини такомиллаштириш йўлларини тадқиқ этишдан иборат.