Тадқиқотнинг мақсади – ҳукмни ижро этишда ҳимоячининг иштироки аҳамиятини ошириш. Тадқиқот вазифалари: ҳукмни ижро этишда маҳкумнинг ўзини ҳимоялаш фаолиятини кўриб чиқиш; мазкур босқичда ҳимоячи иштирокининг процессуал асослари ва уни процессга кириб келиш тартибини ўрганиш; ҳукм, қарор, ажримларни ижро этишда ҳимоячи иштирок этадиган ҳолатларни таснифини ишлаб чиқиш.